18 нафар йўловчи бўлган автобус бензин ташувчи автомобил билан тўқнашиб, ёниб кетган.
Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистонида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида тўрт нафар Буюк Британиялик зиёратчи ҳалок бўлган, ўн икки нафари жароҳатланган. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 18 нафар йўловчи бўлган автобус бензин ташувчи автомобил билан тўқнашиб, ёниб кетган.
Британияликлар кичик ҳаж зиёрати – Умрани бажариб, мусулмонлар учун муқаддас шаҳар Маккадан Мадинага кетаётган эдилар.
Ҳалокат Маккадан 50 километр узоқликда содир бўлган. Икки эркак ва икки аёл, шунингдек, бензин ташувчи автомобил ҳайдовчиси ҳам қурбон бўлган. Яраланганлар орасида кичик бола ҳам бор.

Суннатилла Абдуллаев