...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги институтларнинг бирида директор ўзгарди


17:53, 07.08.2018 Жамият
 7 539

Директорга мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
 
Унга кўра, санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида Динара Хаширбаева Маккамбаевна иш бошлади.
 
Динара Хаширбаевага мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, касб касалликларини олдини олиш ва эрта аниқлаш, уни  диагностикаси ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқиб, замонавий  усулларни амалиётга татбиқ этиш, шу орқали соҳада саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш вазифаси юклатилди.
 
Шунингдек, у инновацион ишланма ва технологиялардан фойдаланган ҳолда институтнинг илмий салоҳиятини ошириш, мамлакатда профпатолог мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг ишини бугунги кун талабидан келиб чиқиб тўғри йўлга қўйиш, аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида санитария қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш  каби муҳим йўналишларга ҳам масъул этиб  белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Динара Хаширбаева бунга қадар Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти илмий котиби лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Теглар:Динара Хаширбаева Маккамбаевна Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар