...
МЕНЮ
ONLINE TV

17-18 август кунлари Имомали Раҳмон Ўзбекистонда бўлади


17:48, 07.08.2018 Жамият
 1 661

Тожикистон Республикаси Президенти сўнгги бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан бундан 17 йил аввал, Ислом Каримов президентлиги даврида келган эди.

Аввалроқ, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмат жорий йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маълумот Тожикистон оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам тасдиқланди.
 
ОАВнинг хабар беришича, 17-18 август кунлари Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келади.
 
Бу ташрифда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари йигирмага яқин хужжатлар ва келишувларни имзолайдилар. Тожикистон ва Ўзбекистон, кинематография ва гидрометеология тўғрисида хамкорликликдаги хужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.
 
Қолаверса, Президентлар  давлат чегараларини делимитация ва демаркация  қилиш хамда стратегик хамкорлик тўғрисидаги битимларни ҳам имзолашлари кўзда тутилган.
 
Эслатиб ўзтамиз, жорий йилнинг 9 март санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шафкат Мирзиеёв Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан борган эди. 
Игамбердыева Гулбахор

Теглар:Ташриф Имомали Рахмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар