Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга амалга оширган икки кунли давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйган.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, турли соҳаларга доир 27 та ҳужжат ва савдо шартномалари имзолагани ташрифнинг энг муҳим натижалари бўлди.