Ишонмайсизми? Унда қуйидаги маълумотларга эътибор беринг.
Дунёда энг қиммат металл қайси? Жавоби тайин – олтин. Шу боисдан унга ҳамма эгалик қилишни истайди.
Металлар табиатда соф ҳолда ёки мураккаб бирикмалар ва қотишмалар, яъни тоғ жинслари таркибида учраши мумкин. Баъзан эса махсус ишлаб чиқариш лабораторияларида синтез орқали олинади.
Аммо олтинни оддий ҳолда денгиз, океан сувлари ва ўсимлик таркибида ҳам учрашини эшитганмисиз? Буни қарангки, ҳаттоки танамиз ва қонимизда ҳам олтин бор экан.
Ишонмайсизми? Унда қуйидаги маълумотларга эътибор беринг.
Соф олтин майда зарра ҳолда кварцга, ҳар хил сульфидли рудаларга, кўпинча қумга аралашган бўлади. Денгиз ва океан сувларининг 1 куб метрида 0,008 граммгача, тирик организмларнинг ҳужайраси ва қонида 0,01-0,05 мг.гача олтин бўлади.
Лекин бизда денгиз ёки океан йўқ-ку, дерсиз. Кўнгилни чўктиришга ҳожат йўқ. Ўзбекистон шароитида олтин маккажўхори дони ва попугида, шунингдек, Қизилқум кенгликларида ўсадиган шувоқ ўсимлигида борлиги аниқланган.
Олтин юмшоқ, пластик, чўзилувчан металл бўлиб, электр ва иссиқни яхши ўтказади. Юмшоқ бўлгани учун унинг кумуш ёки мис қўшиб тайёрланган қотишмалари ишлатилади.
Маълумот учун, олтиннинг 1 грамми жаҳон бозорида 45 доллар туради.

Акмалхон Эшонхонов