МИБ ходимлари бозор мол-мулкини хатловдан ўтказди.
Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими “Чорсу” бозори (“Эски Жува деҳқон бозори” компанияси)нинг давлат олдидаги қарздорликларини аниқлади. Бозор эгалари электр таъминоти хизматлари учун 2 миллиард сўмдан ортиқ тўловларни амалга оширмаган.
“Zamon”нинг қайд этишича, “Чорсу” бозори сўнгги тўрт йил давомида электр тармоқларига ноқонуний равишда уланиб, давлатга 2 млрд 8 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилишларича, бозорнинг банк ҳисоб-рақамлари музлатиб қўйилган. Ҳисоб-рақамларда бўлган 172 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари давлат фойдасига ўтказилган. Бундан ташқари, МИБ ходимлари бозор мол-мулкини хатловдан ўтказиб, уни 11 миллиард сўмга баҳолаган.
“Агар қарздорлик ёпилмаса, етишмаётган маблағ мол-мулкнинг бир қисмини мусодара қилиш ҳисобидан ундирилади”, дейилади хабарда.

Суннатилла Абдуллаев