...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИБ ходимига пора таклиф қилган аёлга жиноий иш қўзғатилди


16:32, 08.10.2018 Жамият
 4 481

У ўзига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни тугатишни сўраб пора таклиф қилган.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи Д.К. (исмли аёл)га ИИБ ходимига пора таклиф қилгани учун жиноий иш очилди.
 
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Д.К. ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини тўхтатишни сўраб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бораётган ички ишлар органлари ходимига пора таклиф этган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан ходим ўз раҳбарига ахборот берган. Фуқаро Д.К. ходимга 1 000 АҚШ доллари пора бермоқчилиги баён этилган.  Натижада 6 октябрь куни ички ишлар органлари ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.К. пора бераётган вақтида ушланди.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Олмазор тумани ИИБ ходими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар