...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазор туманида замонавий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади


10:43, 07.12.2018 Жамият
 1 749

“NURA ENERGOJIHOZ SANOATI” МЧЖ ҚК 2018-2020 йиллар мобайнида камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри Олмазор туманида замонавий электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорда қайд этилишича, “Ўзэлтехсаноат” АК ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан, “NURA ENERGOJIHOZ SANOATI” МЧЖ ҚК билан биргаликда, умумий лойиҳавий қиймати 4,8 млн долларга тенг инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ўзэлтехсаноат” АКнинг Тошкент шаҳри, Янги Олмазор кўчаси, 51-уй манзилида жойлашган, бўш турган икки қаватли ошхона биноси (бундан буён – объект)ни “NURA ENERGOJIHOZ SANOATI” МЧЖ ҚК томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “ноль” қийматида сотиб олиши тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
 
Қарор билан “NURA ENERGOJIHOZ SANOATI” МЧЖ ҚК ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
 
  • 2018-2020 йиллар мобайнида камида 24,92 млрд сўмлик инвестициялар киритиш ва камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этиш;
 
  • замонавий электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу жумладан, 2019 йил декабридан ишга тушириладиган энергия тежовчи LED-лампалар, ёритқичлар, розеткалар ва ўчиргичлар, ҳамда 2020 йил декабрида ишга тушириладиган аккумулятор (стартерлар учун қўрғошин-кислотали) батареялари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
 
Қарор кучга киргач, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Микропроцессорли ва контактсиз карталар ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган ускуналар ишлаб чиқишни ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 13 февралдаги 72-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.
 
Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Н.С. Отажонов ва “Ўзэлтехсаноат” АК Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи А.А. Абдуллаев зиммаларига юклатилади. 
 

Теглар:Электротехника Олмазор тумани Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар