...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путиннинг асл кучи нимада эканлигини француз журналисти очиб берди


10:53, 07.12.2018 Жамият
 16 266

Россия Федерацияси президенти география бўйича пухта билимга эга. Айнан шу сифати уни ўз позициясида маҳкам ушлаб, Ғарб мамлакатлари етакчилари орасида алоҳида ажратиб туради.

“Le Figaro” француз газетаси журналисти Лоран Шалар Россия Федерациясини кўп кўрсаткичлар бўйича Ғарбга ён берса ҳам, мамлакат президенти Путиннинг халқаро аренада нима сабабдан обрўси баландлигини тушинтирди.
 
РФнинг халқаро майдонда етакчилигини журналист Путиннинг алоҳида сифатга эга эканлиги билан боғлади.
 
Унинг фикрига кўра, Россия президенти география бўйича пухта билимга эга. Айнан шу сифати уни ўз позициясида маҳкам ушлаб, Ғарб мамлакатлари етакчилари орасида алоҳида ажратиб туради.
 
У фикрини тасдиқловчи қуйидаги исботни келтириб ўтди: ўтган йили Путин Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевнинг мусулмон давлати - Индонезияга чўчқа гўшти маҳсулотининг етказилганлиги тўғрисидаги ҳисоботини ҳатто эшитиб ҳам ўтирмай, тўхтатиб қўйган эди.
 
Шалар Путинни собиқ совет даврида олган билими ва ДХҚ мактабида ўқиганлиги учун интеллектуал жиҳатдан юксак даражада бошқалардан ажралиб туришини алоҳида таъкидлаб ўтган.
 
Лоран Шалар ўз мақоласида Россия Федерацияси етакчисини малакали стратеглигини таъкидлаб,  бошқа етакчиларнинг географияни яхши билмаслиги ва ҳатто бу масалада қизиқиши йўқлигини айтиб, бу борада ғарбликларни қоралашни ҳам унутмади.
Феруза Ходжаева

Теглар:Лоран Шалар Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар