Соғлиғи ёмонлашган ҳайдовчи ЙТҲга сабаб бўлган.
ИИВ берган хабарга кўра, фуқаро Ў.Ё. Hyundai автомашинасини Олмазор туманининг Сағбон кўчасида ҳайдаб кетаётганда соғлиғи ёмонлашиб, бошқарувни йўқотган. Ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.И. (исмли аёл)ни уриб юборган.
Шундан сўнг ҳайдовчи қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган иккита Damas, ВАЗ-2106, Isuzu ҳамда Spark русумли автомашиналар билан тўқнашув содир этган.
Натижада Hyundai автомашинаси ҳайдовчиси Ў.Ё. шифохонада вафот этган. Пиёда Т.И. эса жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари бошланган.