...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти ўз эгаларини топди


16:43, 08.10.2018 Олам
 1 961

Бу йил икки олим иқтисодиёт бўйича Нобелга сазовор бўлди.

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти икки олим – Уильям Нордхаус ва Пол Ромерга топширилди. Бу ҳақда Нобель мукофоти расмий вакили маълум қилди.
 
Нордхаус бу мукофотни узоқ муддатли макроиқтисодий башоратларда иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларни интеграция қилиш эвазига олди. Ромер эса узоқ муддатли макроиқтисодий башоратларда инновацион технологияларни интеграция қилиш эвазига ушбу мукофотга муносиб кўрилди.
 
Уильям Нордхаув 1941 йил 31 майда Албукеркда туғилган, айни вақтда Йельс университетида ишлайди. Пол Ромер 1955 йил 7 ноябрда Денверда туғилган. Ҳозирда у Нью-Йорк бизнес мактабида фаолият олиб боради.
 
Ўтган йили иқтисодиёт учун Нобель мукофотига Ричард Талер муносиб кўрилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал тиббиёт, физика, кимё ва  тинчлик бўйича Нобель мукофотлари эгаларига топширилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нобель иқтисодиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!