...
МЕНЮ
ONLINE TV

8200 га сал қолди. Доллар яна ошди


16:49, 08.10.2018 Жамият
 4 463

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 9 октябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8181 сўм 08 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 1 сўм 42 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 41 сўм 71 тийинга арзонлаб, 1 евро 9427 сўм 06 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 122 сўм 73 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 11 тийинга қимматлади.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 02 тийинни, 1 Қирғизистон соми 118 сўм 48 тийинни, 1 Тожикистон сомони 868 сўм 66 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 607

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар