...
МЕНЮ
ONLINE TV

Параосиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига саккизинчи олтин медаль қўшиб қўйилди


16:55, 08.10.2018 Спорт
 1 791

Бу Ўзбекистон делегацияси учун бугуннинг ўзида қўлга киритилган олтинчи медал бўлди.

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда.
 
Айтиш жоизки, айни дамда Параосиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кирган. Бунгача сузиш, енгил атлетика, дзюдо каби спорт турларида муваффақиятга эришган ўзбекистонлик спортчилар яна бир спорт тури бўйича медалларни қўлга киритишни бошлади.
 
Энди навбат пауэрлифтинг спорт тури вакилларига келди. Ушбу мусобақада -55кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 113 кг натижа қайд этди. Бу натижа спортчининг олтин медални қўлга киритиши учун етарли бўлди.
 
Бу Ўзбекистон делегацияси учун  мусобақадаги 12-медаль бўлди. Уларнинг 8 таси олтин, 3 таси кумуш ва 1 таси бронза медалларидир. 
 
Аввалроқ, дзюдо бўйича баҳсларда Ўзбекистон вакиллари бирданига 4 медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Параосиё ўйинлари Жакарта Пауэрлифтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!