...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев бугун Францияда нималар қилади?


17:03, 08.10.2018 Жамият
 4 045

Ўзбекистон раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Париж шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Икки давлат байроқлари билан безатилган Paris Orly халқаро аэропортида давлат раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олган.
 
Бугун давлат раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Сенати раиси билан ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макрон Ўзбекистон-Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар