...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўртовлон ИИБ ходимини дўппослади


11:34, 30.11.2018 Жамият
 5 989

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча, 29 ноябрь куни соат 01:30ларда 4 нафар номаълум шахслар маст ҳолда Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳудудида хизмат вақти ва кийимида бўлган туман ИИБ ходимининг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан қочиб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Натижада ходим шифохонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Хонбанди” МФЙда яшовчи,  муқаддам судланган Ш.У., Ф.Ғ., Ж.Ҳ. ва “Оқтепа” МФЙда яшовчи Ҳ.М.лар содир этганликлари аниқланиб, улар ушланганлар.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:ИИб ходими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар