...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИБ ходими: “Халқ битта тентакни деб қолганларга баҳо бермаслиги керак”


18:57, 05.07.2018 Жамият
 13 015

Каттақўрғон воқеасига ИИБ ходими ўз фикрини билдирди.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўғриликда гумон қилинган аёл ИИБ маъмурий биносида ИИБ тезкор вакили Санъат Умаров томонидан кескин таҳқирлангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Воқеага шахси кимлигини маълум қилишни истамаган ИИБ ходими ўз фикрини билдирди. У сўзида халқ бир ҳодимнинг номаъқул ишини дея қолган ИИБ ходимларини ҳам ёмон деб ўйламасликка чақирди.
 
“Халқ битта тентакни деб қолган ИИБ ходимларига салбий баҳо бермаслиги керак. ИИБ тизимида куну-тун ҳалол меҳнат қилиб, оиласидан узоқда ишлаётган фидоий ходимлар ҳам бор. Ҳозирги кунда ИИБда амалга оширилаётган ижобий натижаларни ОАВ кўрсатиб бериши керак.
 
Нима сабабдан ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилаётган жонкуярликни, ҳатто, ўз жонини ватанига фидо қилганлар ишини ҳозиргидек авжига чиқариб кўрсатилмайди? Аммо бундай қабих ишлар бўлса, уларни одамлар дарров кўрсатишга уста.
 
Тўғри, мен юқорида нолойиқ ИИБ ходимини айтмоқчи эмасман, лекин гуруч курмаксиз бўлмайди. Авваламбор, тинчлигимизга шукур қилиб, кеча-кундуз совуқ ва жазирама иссиқларда ҳам ўз халқига фидоий меҳнат қилаётган ИИБ ходимлари хақида халқимиз ижобий фикрга келишида сиз (ОАВ) ларнинг ҳиссаларингиз кўп бўлгани сабаб сизлардан яхши гаплар ёзишингизни кутиб қоламан”, дея фикр билдирди ИИБ тизимида ишлайдиган ходимлардан бири.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ИИБ ходими Самарқанд Каттақўрғон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар