Ёнғинни ўчириш учун Тожикистондан учта ва Қирғизистондан битта ўт ўчириш техникаси жалб қилинган.
Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ёнғинни ўчириш учун Тожикистондан учта ва Қирғизистондан битта ўт ўчириш техникаси жалб қилинган. Шунингдек, воқеа жойига 30 нафар милиция ва тез ёрдам ходимлари келган.
Кечқурун соат 20:30да келиб чиққан ёнғин 5:25да бутунлай ўчирилган. Ёнғин натижасида АЁҚШ, 5 та юк машинаси, 2 та газ цистернали юк машинаси, 2 та Mercedes-Benz Sprinter автомобили ва битта енгил автомобиль ёниб кетган.
Шунингдек, ёнғинда тшрт нафар одам жабрланган. Уларнинг бир нафари Қирғизистон ва уч нафари Тожикистон фуқаролари. Жабрланганлар ўз мамлакатларида шифохоналарга ётқизилган.
Айни вақтда ёнғиннинг сабаблари ва унинг моддий зарари аниқланяпти.