...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев 8 давлатдан ўтиб, Францияга етиб борди


16:17, 08.10.2018 Жамият
 4 581

Ўзбекистон Президенти икки кун Францияда бўлади.

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев самолёти Париж шаҳрига етиб борди. Ҳаво лайнери Paris Orly аэропортига қўнди.
 
Шавкат Мирзиёев икки кунлик расмий ташрифи давомида Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон билан музокаралар олиб боради. Франция Парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
 
Музокаралар якунига кўра, 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти.
 
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Францияга Boeing 767-33P(ER) самолётида парвоз қилди. Ҳаво лайнери манзилига етиб олиш учун саккизта давлат – Қозоғистон, Россия, Беларусь, Польша, Чехия, Германия, Люксембург ва Белгия устидан учиб ўтди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция Эммануэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар