...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазордаги икки обрўли мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув: болалар оғир аҳволда шифохонага тушди


11:33, 15.11.2018 Жамият
 15 601

Ўқувчиларни воқеага гувоҳ бўлган шахс Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказган.

Кеча, 14 ноябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида вояга етмаган болалар ўртасида навбатдаги жиноят қайд этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га воқеага гувоҳлик қилган манба хабар берди.
 
Гап шундаки, Олмазор туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг икки ўқувчиси – 2002 йилда туғилган  Миразим Мирзаев ва Абдуллоҳ Убайдуллаевлар бошқа мактаб ўқувчилари томонидан дўппосланган. Воқеа мактабдан 100-150 метр наридаги 2-сонли туғруқ комплекси ёнида содир бўлган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ўқувчилар шу комплекс атрофидаги 159-умумий ўрта таълим мактабининг 10 га яқин ўқувчилари томонидан калтакланган.
 
Ўқувчиларни воқеага гувоҳ бўлган шахс Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказган.


 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ёрдамида олинган маълумотларга қараганда, айни дамда болаларнинг аҳволи ўртача оғир. Шифохонадан зудлик билан Ички ишлар идораларига хабар берилган.
 
Дарвоқеа, Миразим Мирзаев ва Абдуллоҳ Убайдуллаев 28-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчилари бўлгани айтилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Олмазор туманидаги 28- ва 159-умумий ўрта таълим мактаблари қарама-қарши кўчаларда жойлашган бўлиб, тумандаги энг обрўли таълим муассасаларидан саналади. 

Теглар:Олмазор тумани Мактаб ўқувчилари Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар