...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тонг отган тарафларда” Минск саҳнасида қўйилади


11:24, 17.11.2015 Театр
 3 371

Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси Белоруссиянинг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган фестивалда иштирок этади.

   Ўзбек миллий академик драма театри жамоаси “Тонг отган” тарафларда спектакли билан Белоруссия пойтахти – Минск шаҳрида 19-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро театр фистивалида иштирок этади. Айни дамда спектакль режиссёри Асқар Ҳолмўминов, актёрлар Эркин Комилов, Лола Элтоева, Гулнора Жуманазарова, Ҳамза Ҳасанов ва Саида Саидбековалар фестивалга тайёргарлик кўришмоқда.

   Фестиваль давомида Ўзбекистон театрлари номидан намойиш этиладиган “Тонг отган тарафларда” спектаклида узоқ ўтмиш, миллатимизнинг тарихи ва Ватан туйғуси ҳақида сўз боради.

   Эслатиб ўтамиз, режиссёр Асқар Ҳолмўминов тез орада театр мухлисларига “Кузги мактублар” номли янги спектаклни тақдим этиш арафасида турибди. Спектакль Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков хотирасига бағишланган.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ўзбек миллий академик драма театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!