Собиқ Ички ишлар вазири 2005 йилда истеъфога чиқарилган эди.
Бугун собиқ вазир қайтарилгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз хабар етказди.
2005 йилда истеъфога чиқарилган Зокир Алматов Коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси этиб тайинланган.
Маълумот учун, Зокир Алматов 1949 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Зокир Алматов 1991 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган. 2005 йилда “Буюк хизматлари” учун ордени билан мукофотланган.