...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди


16:10, 20.12.2016 Жамият
 8 001

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган Баҳодир Аҳмедович Матлюбов 2013 йил 14 декабрда нафақага чиққан эди.

Собиқ Ички ишлар вазири, нафақадаги генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси раҳбари вазифасига тайинланди. У вазир лавозимидан 2013 йил 14 декабрда нафақага чиққан эди.
 
Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлгунга қадар 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.
 
Генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов 1952 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетининг кимё (1973), ҳуқуқ (1983) факультетларини ҳамда Ички ишлар академиясини тамомлаган. 
 
1973-1997 йиллар давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.
 
2001 йилда генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди. 2004-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Баҳодир Матлюбов ИИВ Академияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар