Тақдирлаш маросими бугун Душанбеда бўлиб ўтган.
Тақдирлаш маросими бугун, 30 август куни Душанбеда бўлиб ўтган. Ўзбекистон вакиллари мукофотларни шахсан қабл қилиб олиш учун Тожикистонга борган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Имомали раҳмон томонидан II даражали “Исмоил Сомоний” ордени билан тақдирланган.
Шунингдек, қуйидагилар Тожикистоннинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев – I даражали “Шараф” ордени билан
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов, Самарқанд вилояти тожик миллий маданият маркази раиси Абдуваҳоб Воҳидов, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков, “Овози тожик” газетаси мудири Тўхтамиш Тўхтаев ва Бухоро давлат университети бошланғич таълим кафедраси профессори Таваккал Чориев – “Дўсти” ордени билан
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг фан, давлат, маданият соҳаси вакилларини мукофотлаганди.