...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зокиржон Алматов нима билан банд?


20:19, 28.03.2018 Жамият
 16 303

Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси томонидан тарқатилган хабарда бунга аниқлик киритилди.

Бундан роппа-роса бир ой аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими таъсис этилган ва бу лавозимга 1991-2005 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаган Зокиржон Алматов тайинланган эди.
 
Хўш, Зокиржон Алматов нима ишлар билан банд? Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси томонидан тарқатилган хабарда бунга аниқлик киритилди.
 
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов Тошкент вилояти шаҳар ва туманлари фаоллари билан мулоқотлар ўтказмоқда.
 
Зокиржон Алматов вилоятнинг Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон туманининг маҳалла фаоллари, ёшлар, ҳокимлик ва ички ишлар органлари вакиллари билан учрашиб, ҳудудлардаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилган.
 
Мулоқот давомида ҳар бир маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик, бу борада оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган. Содир этилган ҳуқуқбузарлик оқибатлари билангина эмас, балки унинг барвақт олдини олиш ҳамда содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф қилишга асосий эътибор қаратилган.
 
Муҳокамалар давомида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда маҳалла фаолларининг ва ҳаётий тажрибага эга инсонларнинг тавсиялари тингланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати.
Фирдавс БЕК

Теглар:Зокир Алматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар