...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зокир Алматов 13 йил ўтиб яна Ички ишлар вазирлигига қайтарилди


12:54, 27.02.2018 Жамият
 32 636

Зокир Алматов бугунга қадар истеъфодаги генерал-полковник сифатида нафақада эди. 10 йилдан ошиқ давлат ишида фаолият юритмаган

1991-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган Зокиржон Алматов яна Ички ишлар вазирлигида иш бошлади. Алматов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг вазирликдаги ишончли манбаси хабар бермоқда.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Зокир Алматов бугунга қадар истеъфодаги генерал-полковник сифатида нафақада эди. 10 йилдан ошиқ давлат ишида фаолият юритмаган Зокиржон Алматов 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ўтказилган маросимда кўриниш берганди. Шундай сўнг у ҳукуматда ўз ўрнини тиклаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Орадан кўп ўтмай, Зокир Алматов Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Давлат маслаҳатчиси сифатида иш бошлагани айтилди. Бироқ бу ўз тасдиғини топмаганди.
 
Маълумот учун, Зокир Алматов 1949 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 2005 йилда “Буюк хизматлари” учун ордени билан мукофотланган.

Теглар:Зокир Алматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар