Қўпорувчилик Пол-е Хамри шаҳридан 22 километр узоқликда юз берган.
Жорий йил 26 март куни кечаси “Толибон” жангарилари томонидан мамлакат шимолий вилояти Боғлондаги Ўзбекистон электр энергиясини Афғонистон пойтахти Кобулга етказиб берувчи электр узатиш тармоғи тиргаклари бузиб ташланди, деб хабар бермоқда Афғонитон телеграф агентлиги.
Афғонистон миллий энергетика компанияси маълумотларига кўра, қўпорувчилик Пол-е Хамри шаҳридан 22 километр узоқликда юз берган. Унинг натижасида Афғонистон пойтахти электр энергиясидан узилиб қолган.
“Толибон” бу ҳаракатни Боғлондаги баъзи районларни электрлаштириш талаби бажарилмагани учун амалга оширгани айтилмоқда.
Қўпорувчилик ҳақидаги хабар келгандан кейин энергетика компанияси ўз техник жамоасини юборган ва пойтахтга электр келиши тикланган.
Маълумот ўрнида, ўтган йили шу каби қўпорувчилик натижасида Данд-и-Шаҳобиддин уезди 40 кун электр энергиясидан узилиб қолган эди.

Суннатилла Абдуллаев