Бугун Юқори Чирчиқ туманида фермер хўжаликларини ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир бўлади.
Тадбир ёш фермерлар ва фермерликка қизиқувчи ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида ҳал этиш, ёш фермер хўжаликларининг фаолиятини қўлаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Очиқ мулоқот 2017 йил 3 август куни соат 17:00 да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Дилшод” фермер хўжалигининг дала шийпонида бошланади. Тадбир аввалида ёш фермерлар томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларнинг қайта ишланган турлари кўргазмасини ўтказиш ҳам режалаштирилган
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси Содиқжон Турдиев бевосита бошчилик қилади.
Республика миқёсидаги мурожаат ва таклифлар умумлаштирилиб, экспертлар гуруҳи томонидан Ҳукуматга тақдим этилади.
Муаммо ҳамда таклифлар билан иштирок этиш истагини билдирган ёш фермерлар қуйидаги телефон рақамларига мурожжат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин:
(+99897) 347-23-22,
(+99894) 442-07-07