Мамлакатда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланадиган товарлар харид қилиш учун 147 та ёш оилаларга 288 млн. 318 минг сўм миқдорда фоизсиз ссудалар ажратилди.
“Ҳалқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури тадбирларни амалга ошириш борасида соҳа тизимидаги корхоналар жамоа шартномалари орқали олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар учун шартнома пулларини бир қисмини қоплаш мақсадида 77 та корхона ва ташкилотларнинг 192 нафар ходимларига иш берувчилар маблағларидан 570 млн. 299 минг сўм, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдланадиган товарлар харид қилиш учун 147 та ёш оилаларга 288 млн. 318 минг сўм миқдорда фоизсиз ссудалар ажратилди.
Фарзандлари 2 ёшдан 3 ёшга тўлгунган қадар таътилда бўлган ёш оналарнинг 266 нафарига жами 95 млн. 904 минг сўм моддий ёрдам пуллари тўлаб берилди. Ёш ходимларнинг 66 нафарига сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан 220 млн. 383 минг сўм миқдорида фоизсиз ссудалар ажратилди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон 24” каналини очилиши 160 та янги иш жойларини очилишига замин бўлиб, ҳозирги кунда уларда фаолият юритаётган ёшлар 100 нафарни ташкил этмоқда.