...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Яшнободдаги дўконга кирди


19:03, 28.10.2017 Жамият
 13 728

Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Ватандош” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
 
Ташриф чоғида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари ва фаоллари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Шавкат Мирзиёев мазкур маҳаллада жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўконига кириб, аҳоли эҳтиёжлари учун зарур маҳсулотлар тури ва нархлари билан қизиққан.
 
Бундан ташқари, маҳаллада “Очиқ мулоқот” ташкил этилиб, ушбу учрашувда коммунал хизмат, йўл-транспорт, таълим, тиббиёт, фан-техника соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва ечимини кутаётган долзарб масалалар хусусида фикр юритилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Очиқ мулоқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар