...
МЕНЮ
ONLINE TV

Октябрнинг сўнгги дам олиш кунида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин


18:05, 28.10.2017 Бу қизиқ
 4 541

Жанубий ҳудудда ҳарорат 30 даражагача кўтарилади.

Саноқли кунлардан сўнг, кузнинг иккинчи ойи ҳам якунланади. Кун вақти тобора қисқариб, тун вақти узайиб бормоқда. Сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва деярли ҳар кун қуёшнинг нур сочиши куз зийнати бўлган баргларнинг олтин тусга кирганини янада гўзаллаштирмоқда.
 
Эртага, 29 октябрь, яъни бу ойнинг сўнгги дам олиш куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-29 даража, кечаси 12-14 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса эртага кундуз куни кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 18-23 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27-33 даража, кечаси 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида эса куз тугаб бораётганлигига қарамасдан, эртага ҳарорат 30 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 10-15 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради. Шамол секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 22-27 даража, кечаси 7-12 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!