...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Пастдарғомдаги намунали уйлар қурувчи учун катакми?


20:54, 13.11.2017 Жамият
 8 040

“СТВ” телеканали орқали эфирга узатилган репортажда айрим намунали уйларнинг намуна бўла олмайдиган ҳолатлари тилга олинган...

Аввалроқ журналист Мўътабар Нурмуҳаммедова “MY5” телеканали учун Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан тайёрлаган репортажи, аниқроғи 60-сонли умумтаълим мактабнинг қишлоқдаги филиали ҳақида хабар берган эдик.
 
Журналист Мўътабар Нурмуҳаммедова яна бир “қайноқ” репоржат тайёрлади. Эътиборингизга Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидан тайёрланган видеолавҳани ҳам тақдим этишни лозим кўрдик.
 
“СТВ” телеканали орқали эфирга узатилган мазкур репортажда айрим намунали уйларнинг намуна бўла олмайдиган ҳолатлари тилга олинган.
 
Пастдарғом туманининг “Камолот” деб аталувчи даҳасида қурилган, таннархи 122 миллион сўм бўлган намунали уйларнинг сифатини текшириш учун мутахассис бўлиш ёки махсус асбоб-анжомларга эга бўлиш шарт эмас.
 
“Қурилмасдан туриб қулаб тушиш эҳтимоли бўлган” дея таърифланаётган уйнинг хоналарни ажратувчи пардевори, таъбир жоиз бўлса, қаттиқроқ аксирса қулаб тушгудек...
 
Уй эгаларидан бири — Бахтиёр Мустановнинг айтишича, “Қишлоққурилишинвест” томонидан тақдим этилган шартномада айрим бандлар, яъни муддатлар тўлдирилмай шартнома имзоланган, мижозлар томонидан лозим бўлган тўловлар эса тўланиб келинмоқда.
 
Аминмизки, муаммо фақат пардеворларда эмас, уйлар белгиланган лойиҳа талабларига кўра қурилмаётгани кундай равшан.
 
Излайверса муаммо, айтаверса гап кўп... Ижтимоий тармоқда намунали уйларни сифатсиз ҳолатда топшираётган айрим қурувчи ташкилотларнинг масъулиятсизлиги акс эттирилган видеолавҳалар бир талай.
 
Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу репортаж ҳам “ўзи учун ўзи сўзлайдиган” аҳволда...

Теглар:Намунали уйлар Журналист суриштируви Пастдарғом тумани Муаммолар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар