...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда фирибгар аёл ушланди


16:32, 09.10.2018 Жамият
 6 466

Жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кеча, 8 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Ғ.Х. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
 
Унда 2017 йил 25 апрель куни унинг таниши У.Қ. (исмли аёл) ўз хонадонини сотмоқчи эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан катта миқдорда пул олгани айтилган. Шу кунгача уйининг ҳужжатларини ҳам, олган пулларини ҳам бермай келаётганлигини маълум қилган.
 
Хабарда қайд этилишича, Ғ.Х. Суғдиёна масканида жойлашган хонадонни сотиб олиш учун 64 млн 117 минг сўм миқдорида пул берган.
 
Кўрилган чоралар натижасида У.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Пастдарғом тумани Фирибгарлик Самарқанд вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар