...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоийдаги намунали уйларнинг “намунаси” 5 йилга чўзилмади


12:18, 14.12.2017 Жамият
 6 881

Намунавий лойиҳалар асосида қурилган турар-жойлардаги қурилиш ишлари сифатсиз бажарилгани, хусусан, цемент ўрнига тупроқ ишлатилгани боис деворлар “тегма, тўкиламан”, деб турибди.

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Варқ” массивида 2012-2013 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 180 та турар-жой қуриб битказилган эди. Бу уйларда аҳоли бор-йўғи 4-5 йилдан буён яшаётган бўлса-да, деворлари нураб, поллари чўкиб бўлган.



— Иситиш тизими ҳам талабга жавоб бермайди, - дейди ушбу массивда яшовчи Баҳриддин Тошпўлатов. — Қозонхонани алмаштириб, қувурларни қайта улаб, иситишни йўлга қўйдик. Бироқ, қурилиш ишлари сифатсиз бажарилгани, хусусан, цемент ўрнига тупроқ ишлатилгани боис деворлар “тегма, тўкиламан”, деб турибди.



Очиғи, бу уйлар қурила бошлаган дастлабки кезларда ҳамманинг ҳавасини тортганди. Қишлоқ жойда шаҳардагидан қолишмайдиган шароит, иссиқ ва совуқ сув, баҳаво айвон, қулайликларга эга ошхона, хуллас, харидори кўп эди унинг. Аслида мазкур турар жойлар ўз вақтида сифат назоратидан тўлақонли ўтказилганида бугунгидай аҳвол рўй бермас эди.

ЎзАнинг маълумот беришча, шунингдек, уйлар ёнидан ўтган зовур қамишзорга айлангани боис ер ости сизот сувлари оқишга ўзан тополмай, исталган жойни ўпириб чиқмоқда. Уй эгалари кредит тўлаш ва тобора харобага айланаётган уй-жойини таъмирлашдан орттириб, зовур тозалашу махсус қудуқлар қаздиришга имкон тополмаяпти. Бу уйларнинг аҳволи тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ёритилган бўлса-да, афсус, мутасаддилар ҳамон жим. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Кармана тумани Варқ массиви Намунали уйлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар