...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Намунали уйлардаги аянчли аҳвол


18:24, 28.07.2017 Жамият
 6 556

Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой қишлоғидаги Тошқўрғон маҳалласида 2010 йилда 9 та, 2012 йилда 6 та, жами 15 та хонадон қуриб эгаларига топширилган эди.

Ушбу уйларнинг бугунги аҳволи тўғрисида Ўзбекистон телеканалида кўрсатув тайёрланди.
 
Уйларнинг бирида ичимлик суви ҳамда табиий газнинг йўқлиги бир муаммо бўлса, деворларидаги ёриқлар уйнинг авария ҳолатидан дарак беради. Одамлар шу аҳволда яшашга мажбур бўлмоқда.
 
Шошма-шошарлик ва бефарқлик билан қурилган уйлар яроқлилик муддатини ўташга улгурмай, қулаш арафасида.
 
Бир савол туғилади: қурилиш объектини қабул қилган масъуллар унинг сифатини баҳолай олмас экан, сифат назорати Инспекцияси ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эмасми?
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Наманган Поп тумани Намунали уйлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар