Ишонч телефони орақали ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича зарур маслаҳатларни олиш мумкин.
Миллий ахборот инфратузилма фойдаланувчиларига маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш, давлат ва хўжалик бошқарув ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ахборот хатарларига ўз вақтида жавоб бериш мақсадида ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида кеча-кундуз ишлайдиган мониторинг гуруҳи иш фаолиятини бошлади.
Ахборот хавфсизлик масалалари бўйича +998 (95) 170 98 97 рақамига қўнғироқ қилиб, зарур маслаҳатлар олиш мумкин.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази компьютер ҳодисалари бўйича ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга техник ва консультатив ёрдам бериш борасида Ўзбекистонда ягона давлат муассасаси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг июнь ойида Европа ва Осиё мамлакатларининг ҳукумат ва саноат корхоналарнинг компьютер тизимлари кенг кўламли `Petya` вируси ёрдамида кибер ҳужумлар қайд этилганди.
Шунингдек, `WannaCry` вируси Буюк Британия, Россия, Украина, Ҳиндистон ҳукумат сайтлари ва 80 га яқин нефть, телекоммуникация ва молия компанияларининг компьютер тизимларига кенг кўламли ҳужум қайд этилгани аниқланганди.