...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги таҳдид: Petya Европани ишғол этиб, Осиёга ҳужумга ўтди


21:11, 28.06.2017 Олам
 4 302

Янги вирус компьютерни блокка тушириб қўяди ва уни қайта очиш учун фойдаланувчидан 300 долларга тенг биткоин талаб қилади.

 

Украина, Россия ва Европанинг бошқа давлатлари, шунингдек, АҚШга ҳужум қилган Petya вируси Осиё мамлакатларидаги компьютер тизимларига ҳам тарқалди. Киберҳужумлар Ҳиндистон ва Хитойда қайд этилган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Ҳиндистондаги Жавоҳарлаъл Неру номидаги энг йирик контейнер порти бошқарув тизими Petya ҳужуми оқибатида қисман ишдан чиққан. Gateway Terminal India терминали киберҳужумлар туфайли юкларнинг кимга тегишли эканини аниқлай олмаган. Натижада терминал ишчилари юкларни қўлда саралашга мажбур бўлган.

Европада амалга оширилган кенг миқёсли ҳужумдан сўнг Petya Осиё мамлакатларига ўтган бўлса-да, хакерлар ушбу минтақага катта таъсир ўтказа олмаган. “Касперский лабораторияси” маълумотларига кўра, Petya вирусидан Россия ва Украина кибермайдони энг катта зарар кўрган бўлса, Шимолий Америкада 2 мингга яқин компьютер шикастланган.

ESET лабораторияси вирусни Win32/Diskcoder.C Trojan сифатида баҳолади. Киберҳужумлар дастлаб Украинада, сўнг Италия, Исроил, Сербия, Руминия, АҚШ, Литва, Венгрия, Польша, Аргентина, Чехия, Германия ва Россияда қайд этилди.

Қайд этиш керак, янги вирус компьютерни блокка тушириб қўяди ва уни қайта очиш учун фойдаланувчидан 300 долларга тенг биткоин талаб қилади.

Беҳзод Рўзиев

Теглар:Petya вирус Киберҳужум Россия Украина Bloomberg 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!