...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: “Барселона”дан ўзган “Реал”, WannaCry Ўзбекистонда ва бошқалар


10:19, 18.05.2017 Олам
 3 902

Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, мамлакатдаги аксарият компьютерлар Windows дастурининг “пиратский” версияларида ишлаши вирус юқмаслигининг олдини олган.

1. Ўзбекистонда эски телефон рақамини сақлаган ҳолда уяли алоқа компаниясини ўзгартириш мумкин бўлади. Бу ҳақда батафсил маълумотлар тез кунларда тақдим этилиши режалаштирилган.
 
2. “Тошкент дерби”си мақомини олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида дарвозалар бир мартадан ишғол этилди. 2123 минг мухлис ташриф буюрган “Бунёдкор” стадионида шу кеча ҳақиқий футбол байрами тус олди.
 
3. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов дунё тармоқларида кенг тарқалган WannaCry (йиғлагим келяпти) хавфли вирусининг Ўзбекистонда етказилган зарар миқдори катта эмаслигини билдирди.
 
Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, мамлакатдаги аксарият компьютерлар Windows дастурининг “пиратский” версияларида ишлаши вирус юқмаслигининг олдини олган. Аммо Шерматов компьютернинг асосий дастурини “кряк” версияларда ишлатиш яхши эмаслигини ҳам айтиб ўтди.


 
4. Тошкентнинг яна бир жамоаси амалдаги чемпион “Локомотив” “Қўқон-1912” меҳмони бўлиб қайтди. Ушбу ўйинда ҳам дарвозалар бир мартадан ишғол этилган бўлса, фақат Қўқонда мухлислар сони 10576 кишини ташкил этди.
 
5. Испания чемпионатининг 21-тур қолдирилган учрашувида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Сельта”ни йирик ҳисоб (4:1) да мағлуб этиб, мусобақа жадвалида пешқадамликни қўлига олди. Асосийси, “қироллик клуби” энг яқин таъқибчиси “Барселона”дан уч очкога илгарилаб кетди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев телефон рақам Бунёдкор Пахтакор Локомотив Қўқон-1912 Реал Сельта Барселона WannaCry 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!