...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқаддам судланган аёл пичоқ билан тан жароҳати етказди


20:01, 13.11.2017 Жамият
 5 458

Жабрланувчи 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга “қорин олд девор қисмига кириб борувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида эълон қилинишича, 2017 йилнинг 11 ноябрь куни, тахминан соат 02:00 ларда, муқаддам судланган Саидмуҳамедова Нилуфар Саидакбаровна Юнусобод тумани ҳудудида фуқаро Темиров Абдулазиз Асрорович билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида, унга пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган.
 
Натижада Темиров Абдулазиз Асрорович 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга “қорин олд девор қисмига кириб борувчи санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
 
Хабарда айтилишича, жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
 

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод тумани Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар