Дональд Трамп “The RAISE” миграцион қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳани ишлаб чиқишда Президент Трамп сенаторлар Девид Перд ва Том Коттонлар билан ҳамкорлик қилганлиги хабар қилинмоқда.
Янги қонун лойиҳасига кўра, инглиз тилини биладиган, оиласи ва ўзини молиявий таъминлай оладиган ва асосийси, АҚШ иқтисодиёти учун зарур бўлган қобилиятларга эга мигрантлар АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритишда кўпроқ имкониятга эга бўладилар.
Трамп фикрига кўра, кўп йиллар мобайнида АҚШга “сифатсиз кадр”лар киритилган ва бу мамлакат ресурсларига, солиқ тўловчиларга салбий таъсир кўрсатган.
Маълумот учун, “Green Card” лотореяси 1990 йилдан бери АҚШ Давлат департаменти кўмагида фаолият олиб боради. Ҳар йили 50 минг хорижлик АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритади.