Кеча кундуз куни, соат эрталабки 07:00 дан 18:00 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг тезлиги 28 м/с гача кучайиши кузатилди.
Бунинг оқибатида айрим уйлар ва корхоналарда электр ва газ таъминотида узилишлар кузатилди. Шунингдек, дарахтларнинг синиши, қулаши муайян кишиларга моддий зарар етказди.
Кучли шамолнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича, Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида, Бекобод шаҳар ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, шаҳар коммунал хизмати ва бошқа мутассади ташкилотларнинг вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилиб, шамол оқибатларини бартараф этиш учун барча куч ва воситалар сафарбар қилинди.
Хабарда айтилишича, ўз вақтида ташкил этилган тиклаш ишлари натижасида, юзага келган электр, газ ва сув таъминотидаги носозлилкар соат 12:50 дан 22: 00га қадар бартараф этилди. Жабрланганларга эса тиббий ёрдам кўрсатилди.