...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яширин колбаса цехи очган “тадбиркор”нинг шўрига шўрва тўкилди


12:20, 13.12.2016 Жамият
 6 638

Мазкур фуқаронинг “яширин цехи”да умумий қиймати 67 895 850 сўмлик колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, озиқ-овқат хом-ашё маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга яратилган шарт-шароитларни суиистеъмол қилиб,  давлат стандартларига жавоб бермайдиган, санитария-гигиена қоидаларига зид бўлган, истеъмолга яроқсиз хуфиёна товар ишлаб чиқарувчилар ҳам кузатилмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида қонунга хилоф равишда назорат органларидан рўйхатдан ўтмасдан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Оллаберганов Рашиднинг (мақолада исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирганларида, яшаш уйида ноқонуний равишда “яширин цех” ташкил қилиб, ноқонуний равишда колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур фуқаронинг “яширин цехи”дан умумий қиймати 67 895 850 сўмлик колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, озиқ-овқат хом-ашё маҳсулотлари, ҳар хил ёзувли колбаса этикеткалари ҳамда колбаса ишлаб чиқаришда ишлатиладиган кукунлар билан биргаликда, тайёр колбаса маҳсулотлари борлиги аниқланган.
 
Ўзбекистон Республикаси “Ўзстандарт” агентлиги Хоразм синов ва сертификатлаштириш марказининг хулосасига кўра мазкур цехда ишлатилаётган гўшт маҳсулотлари истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши маълум бўлди. 

Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
 
 

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Колбаса Яширин цех 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар