...
МЕНЮ
ONLINE TV

Босқинчиликнинг олди олинди ёхуд бизда фақат телефон ўғирлашадими?


12:14, 13.12.2016 Жамият
 3 518

Ички ишлар вазирлигининг “Mvd.uz” сайтида бериладиган материалларнинг мавзуси нафақат ОАВ вакиллари, балки оддий ўқувчиларга ҳам ёд бўлиб кетган. Вазирликнинг расмий сайти асосан оғуфурушлар қўлга олинди ёки фалончининг қўл телефонини олиб қочишди қабилид

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиб келаётган кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари ўзининг Матбуот хизматига эга. Айримлари интернет тармоғидаги расмий сайти орқали ташкилот фаолиятига оид хабарларни бериб боради. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳам.
 
Навоий шаҳар ИИБга Кармана туманида яшовчи 20 ёшли аёл мурожаат қилиб,  номаълум шахс  “Кимёгарлар” ўйингоҳининг орқасида уни уриб жароҳат этказиб Samsung русумли  қўл телефонини олиб кетганлигини маълум қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Mvd.uz” сайтида хабар берилмоқда.
 
Шаҳар ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумонланувчи “иссиқ изида” қўлга олинди ва ушбу жиноят тўлиқ фош этилди.  Аниқланишича,  мазкур босқинчиликни Нурота туманида яшовчи фуқаро содир этган.  Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий сайтдаги хабарда.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Mvd.uz” сайтида чоп этиладиган материалларнинг мавзуси нафақат ОАВ вакиллари, балки оддий ўқувчиларга ҳам ёд бўлиб кетган. Вазирликнинг расмий сайти асосан оғуфурушлар қўлга олинди ёки фалончининг қўл телефонини олиб қочишди қабилидаги мақолаларни чоп этади. “Фалончининг 20 минг сўм пулини олиб қўйгани учун ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилган ва жиноий иш қўзғатилган” кўринишидаги мақолалар эса ўқувчининг юзида табассум уйғотиши табиий. Наҳот, бошқа жиноятлар содир этилмаяпти, наҳот бизда фақат телефон ўғирлашади... Кўча-кўйда фалончининг уйига ўғри тушибди, фалон миллион пулини ўғирлабди ёки машиналарнинг ғилдиракларини ўғирлаб кетишаётган экан, фалончининг уйи ёниб кетибди, деган гапларни кўп эшитамиз. Бундай жиноятлар таниш-билишларимиз билан содир бўлган ҳолатлар ҳам бор. Хўш, нега булар “Mvd.uz” сайтида берилмайди?
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетасида жиноятлар ва уларнинг олдини олиш ҳақида жуда кўп қизиқ материаллар чоп этилади. Мақолаларда жиноятларнинг сабаблари, аниқ тафсилотлари ва жазо чоралари баён этилади. Бу эса одамларни огоҳликка чақириб, атрофда бўлаётган воқеаларга панжа ортидан қарамасликка ундаши, табиий ҳол.
 
Яқинда Наманганда 400 нафар бола ертўлада сақлангани ҳақидаги материал “Постда” газетасида чоп этилди. Мазкур мақола интернет-сайтларида ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Бироқ хусусий интернет-нашрларида чоп этилган мазкур жиноят “Mvd.uz” сайтида кўринмади.
 
Матбуот хизмати фақат телефон ўғирланишию, кимнингдир киссасидан 20 минг сўм ўмарилиши билан боғлиқ жиноятларни эмас, катта жиноятлар ҳақидаги материалларни бериб борса, муқаррар жазодан одамлар хабар топарди, жиноятчиликнинг олди олинган бўларди.
 
Мавзуга бошқа ташкилотларнинг Матбуот хизматлари мисолида яна қайтамиз.
 

Теглар:ИИВ Жиноятчилик Матбуот хизмати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар