...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэлада фавқулодда иқтисодий ҳолат: Колумбия билан чегара ёпилди


11:56, 13.12.2016 Олам
 2 189

2016 йил январь ойидан бери Венесуэлада фавқулодда иқтисодий ҳолат эълон қилинган бўлиб, шу вақтгача давлат ишчиларининг иш соатлари қисқартирилди, йирик савдо марказларининг иш вақти камайтирилди ва шаҳарда электр энергияси узатилиши чекланди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро 11 декабрь куни 72 соатга Колумбия билан чегарани ёпиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳаракат мамлакатда валюта контрабандасига қарши курашиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда “Venezolana de Television” агентлиги хабар берди.
 
Николас Мадуронинг маълум қилишича, бу борадаги буйруқ эълон қилингач, бир неча соат ичида автомобиль йўллари ва трассалардан 64 миллион боливар миқдордаги пул маблағи қўлга олинган.
 
Аслида 2016 йил январь ойидан бери Венесуэлада фавқулодда иқтисодий ҳолат эълон қилинган бўлиб, шу вақтгача давлат ишчиларининг иш соатлари қисқартирилди, йирик савдо марказларининг иш вақти камайтирилди ва шаҳарда электр энергияси узатилиши чекланди.
 
Июнь ойи бошида мамлакат раҳбарияти бир неча тонналик истеъмол маҳсулотларини сотиб олди, улар эса аҳолига жамоатчилик кенгаши орқали тарқатиладиган бўлди.
 
Август ойи сўнгги ва сентябрь ойи бошида мамлакат раҳбари Николас Мадуронинг истеъфосини талаб қилган аҳоли норозилик намойишлари ўтказди.
 
Венесуэла парламенти мамлакат ҳукуматини Конституцияга қарши ҳаракатлар амалга ошираётганликда айблади ва Николас Мадуронинг истеъфосини талаб қилди. Бундан ташқари, уни демократик нормаларни бузганликда айблаб, судга топшириш масаласини ўртага ташлади.
 
25 октябрь куни Миллий ассамблея президентнинг импичментини ёқлаб овоз берди. 30 октябрда эса Николас Мадуро парламентга жиноят иши очилиши ҳақида таҳдид қилди. Айни вақтда Мадуро вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Венесуэла Николас Мадуро Валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!