Энг ачинарли ҳолат шундаки, мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятида наркотик моддаларнинг 94%идан ортиғи аниқланган”.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати катта инспектори Ҳусан Тангриевнинг берган маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида божхона ва хуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда 367 кг.дан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган. Энг ачинарли ҳолат шундаки, мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятида наркотик моддаларнинг 94 фоизидан ортиғи аниқланган. Жумладан, 2016 йилнинг январь ойида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон фуқароси Гулмамат Худойберди ўғли 30 кг.га яқин опий гиёҳванд воситасини контрабанда йўли билан олиб ўтаётганда қўлга олинган.
Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги томонидан 5890 та наркожиноят аниқланиб, 1632 кг наркотик воситалари, Миллий ҳавфсизлик хизмати томонидан эса 446 та наркожиноятлар аниқланиб, 1922,1 кг наркотик воситалари мусодара қилинди. Бош прокуратура томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олиб борган наркотик воситалари билан боғлиқ 4762 та жиноят иши назорат тариқасида ўрганилди.
Тадбирда БМТнинг наркотик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди.