Ўзбекистонда уни рафиқаси ва 3 боласи кутмоқда. У Краснодардан уйига ишлаб қайтаётган бўлган.
Улардан бири 36 ёшли Ғуломжон Носиров Айтекебий тумани марказий шифохонасида операция қилинган ва бугун, 23 июнь куни тунда Актобе вилояти шифохонасига олиб келинган.
Унинг иккита буйраги лат еган. Врач-уролог Талгат Имжаровнинг сўзларига кўра, ҳозирда беморнинг аҳволи ўртача оғирликда баҳоланмоқда.
Носировнинг ўзи ЙТҲ ҳақида гапирар экан, автобус қандай ағдарилганини эслолмаслигини айтди. Ҳодиса вақтида у ухлаётган бўлган. Кўзини очганда эса шифохонада ётганини кўрган.
Ўзбекистонда уни рафиқаси ва 3 боласи кутмоқда. У Краснодардан уйига ишлаб қайтаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ва жароҳатланган ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини тақдим этган эди.
Автоҳалокат сабаби ҳозирча маълум эмас, Остонадан махсус ИИВ гуруҳи ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.