...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳаж сафаридан Ўзбекистонга қайтишди


18:54, 09.09.2017 Жамият
 4 625

Ўзбекистонлик ҳожилар 8–24 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қайтадилар.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳларини кутиб олиш бўйича тадбирлар бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.
 
Дастлабки рейсда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ҳаж зиёратига юборилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари етиб келдилар.
 
Фаҳрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, зиёратларни саломатликда амалга оширганликлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари томонидан тўн кийдирилди.
 
Аввалроқ, ўзбекистонлик ҳожилар 8–24 сентябрь кунлари Ўзбекистонга қайтиши мўлжаллангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, бу йил ҳаж сафарига 72 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари давлат ҳисобидан юборилди. Уларнинг ҳар бирига яқин қариндошларидан бир киши ҳасрохлик қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳаж Ҳожилар Ўзбекистонга қайтиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар