“Ирма” тўфони АҚШнинг Флорида штатидан ташқари мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бошқа штатларга ҳам катта хавф солиши айтилмоқда.
Брук Лонг “Ирма” тўфони АҚШнинг Флорида штатидан ташқари мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бошқа штатларга ҳам катта хавф солиши мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ, тўфонга хавфнинг энг юқори бешинчи даражаси берилган бўлса, ҳозирда унинг хавфлилик даражаси тўртинчи даражага тушганлиги хабар қилинади.
Эслатиб ўтамиз, тўфон Кариб денгизидаги бир қанча оролларга жиддий талофат етказган ва натижада 17 киши қурбон бўлган.