“Ирма” тўфони АҚШнинг Кариб денгизи қирғоқларига яқин жойлашган ҳудудларга талофат етказмоқда.
АҚШнинг Санкт-Петербург шаҳри мэри Рик Крисман ўз интервьюсида вақтида бошпана топишга улгурмаган шаҳар аҳолисини ўз уйларида, имкон даражасида хавфсизликни таъминлашга чақирди.
Шаҳар расмийлари кучли шамол ва шиддатли тўлқинлар ёпирилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ тўфон Санкт-Петербург шаҳрига қанчалик талофат етказиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилмаган.
Маълумот учун, ушбу шаҳар АҚШнинг жанубидаги Флорида яриморолида жойлашган бўлиб, рус сайёҳи томонидан 1892 йилда асос солинган.
Аввалроқ, Франциянинг денгизорти ҳудудлари бўлмиш Кариб денгизида жойлашган Сан-Мартин ва Сан-Бартc ороллари “Ирма” тўфони натижасида катта иқтисодий зарар кўргани ҳақида хабар берган эдик.