Флорида жануби-ғарбида 90 дақиқа ичида сув сатҳи 2,1 метрга кўтарилди.
“Ирма” тўфони Марко оролида авж олди. Майами шаҳрининг бир неча туманлари сув остида қолди. Тўфоннинг ортидан дўл ҳам ёғди.
Флорида жануби-ғарбида 90 дақиқа ичида сув сатҳи 2,1 метрга кўтарилди. Кўплаб кўчалар дарёга айланди. Миллионлаб уйлар электр тармоғидан узилиб қолди.
Экспертлар тўфон 30 миллиондан зиёд аҳолига зарар етказиши мумкинлигини тахмин қилишди. Аввалроқ, 6,5 миллионга яқин аҳоли эвакуация қилинганди.