...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйида гиёҳванд модда ўстирган фуқаро озодликдан маҳрум этилди


14:45, 24.12.2016 Жамият
 3 705

Сардор Фарҳодовнинг уйидаги томорқада таркибида гиёҳванд модда бўлган 7 туп каннабис ўсимлиги қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келинаётгани аниқланган.

Хоразмда томорқасида таркиби гиёҳванд моддаси бўлган ўсимлик етиштирган фуқаро қўлга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари ва Хива тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Хива тумани худудида ноқонуний равишда тақиқланган экинларни етиштириш билан шуғулланаётган шахсларни аниқлаш юзасидан текширув ўтказдилар. Тадбир давомида Хива тумани “Гандимён” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Сардор Фарҳодовнинг уйидаги томорқада таркибида гиёҳванд модда бўлган 7 туп каннабис ўсимлиги қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келинаётгани аниқланган.
 
Шунингдек, шу вақтнинг ўзида фуқаро Сардор Фарҳодовнинг уйидаги боғ кўздан кечирилганда, боғида турган тахталар устида вазни 216,08 грамм бўлган кўп миқдордаги марихуана гиёҳванд моддаси қонунга хилоф равишда сақлаб қўйгани маълум бўлди.
 
Жиноят ишлари бўйича Хива тумани судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан фуқаро Cардор Фарҳодов озодликдан маҳрум этилди.
 

Теглар:Гиёҳванд модда Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар